Аллергик касалликлар диагностикаси
Аллергик касалликлар диагностикаси 🔬
Аллергик касалликни даволашда биринчи ва энг муҳим қадам, албатта, ташхис қўйишдир. Шифокор ҳар доим беморни касаллик тарихини ўрганишдан ишни бошлайди, кейинги қадам шикоятларига қараб қуйидаги саволларга жавоб беради:
- Бу аллергиями ёки йўқми? 🤷♀️
Шу вақтгача умумий IgE даражасини аниқлаш аллергияни аниқлашда ишлатилган, аммо ҳозирги вақтда ушбу таҳлилни қўллаш тавсия этилмайди. Чунки аллергик касаллик ҳар доим ҳам умумий IgE нинг сезиларли даражада ошиши билан бирга келмайди ва аксинча — умумий IgE нинг юқори даражаси бошқа кўплаб ҳолатларда (паразитар инфекциялар, саратон, баъзи қон касалликлари, атопик дерматит ва бошқалар) кузатилиши мумкин.
Саволга жавоб бериш учун (бу аллергия ёки йўқми?) шифокор Phaditop ёки Phaditop infant (болалар) текширувини тавсия қилиши мумкин. - Аллергия сабаби нима? ❓
Ушбу саволга жавоб бериш учун шифокор қонда специфик IgE миқдорини яъни касаллик сабабчиларини (озиқ овқат аллергенлари, гул чангчалари аллергенлари ва бошқалар) аниқлашни буюриши ёки ушбу аллергенлар билан тери тестларини ўтказиши мумкин.
Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун молекуляр аллергологик диагностика – ImmunoCAP алоҳида махсулотларга текшириш керак.
Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий амалий тиббиёт марказида аллергияни тўлиқ ташхислаш ва самарали даволаш учун барча имкониятлари бор. Агар сизда бирон бир савол бўлса – бизнинг шифокоримиз жавоб берадилар.
☎️ +99890 024 55 03